Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Меҳнатлари муносиб тақдирланган ходим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги 28.08.2020 йилдаги Фармони билан мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи
 

Ходжиматов Ойбек Гуломидинович

 

“Шуҳрат” медали
давлат мукофоти билан тақдирланди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби Ойбек Гуломидиновични муносиб мукофот билан чин юракдан табриклайди ва келгусидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилайди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech