Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Куни кеча, Тергов департаментида “Ички ишлар органларида суриштирувни ташкил этиш ва олиб боришдаги долзарб муаммолар: амалиёт ва ечимлар” мавзусида видеоконферецалоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Навбатдаги машғулот Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ташкиллаштирилди.

 Ушбу ўқув-семинар машғулотида Тергов департаменти ва унинг қуйи ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.

Семинарда, Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъуллари, Навоий вилоят прокуратураси масъул тармоқ раҳбарлари, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьялари, экспертлар, адвокатлар ҳамда вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази масъуллари томонидан белгиланган мавзулар доирасида маърузалар қилиниб, очиқ муҳокамалар ўтказилди.  

Унда, суриштирув институтини тартибга солувчи нормалар тушунтирилиб, амалиётда учраётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар қизғин савол-жавоб ва очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бу каби ўқув машғулотлари режа асосида давом эттирилмоқда.

 Тергов департаменти

Text to speech