Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сув қувурларини ўғирлаган шахслар ушланди

Навоий. 2020 йилнинг март ойида номаълум шахслар томонидан Учқудуқ тумани Боздун ОФЙ чўл ҳудудида бўлган Сув хўжалиги вазирлиги Зарафшон ирригация ва энергетика бошқармасига тегишли жами нархи 102.250.200 сўмлик диаметри 273 миллиметр бўлган 300 метр қувурлар қазиб олиниб, ўғирланиб кетилган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни  39 ёшли Ш.Ж., 33 ёшли Ш.О., 32 ёшли Э.Т., 34 ёшли Б.Р. ва Ф.Қ. лар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганликлари аниқланиб, ИИБ ходимлари томонидан ушланган хамда ўғирлаб кетилган қувурлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ тумни ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (кўп миқдорда содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Ж., Ш.О., Э.Т., Б.Р. ва Ф.Қ. лар гумон қининувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда улар билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech