Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Платсик ойна ромлар ясаш корхонасидан ўғирлик содир этган шахслар ушланди.

Сурхандарё. 2020 йилнинг 06 март кунидан 07 март кунига ўтар кечаси номаълум шаҳслар Термез шаҳари “А.Жомий” маҳалласида жойлашган МЧЖ биносига ғайриқонуний кириб, ичидан жами 7.252.000 сўмлик пластик ромларини тайёрлашга мўлжалланган ускуналар ва 1 дона спорт велосипедини ўғирлаб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Термез шаҳрида яшовчилар 24 ёшли Д.А. ва 26 ёшли Р.Р. ва А.И.лар содир этганликлари аниқланиб ва улардаан ўғирланган нарсаларнинг бир қисми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термез шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-м. 2-қ. “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб. Мазкур жиноятни содир этганлар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech