Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Анологик жиноят содир қилган рецидивист ушланди.

Андижон вилояти. 2020 йилнинг 26 февраль куни тахминан соат 02:00 ларда муқаддам қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти учун судланган 20 ёшли Ш.М., Олтинкўл тумани Чаманзор кўчасида жойлашган чойхонада ўзига нотаниш бўлган 38 ёшли Б.К., билан ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги хўжалик пичоғи билан Б.К.,нинг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган. Натижада Б.К. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми
“б” банди (ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Б.К., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech