Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўл ёқасида мотоцикл етаклаб кетаётган пиёда ЙТҲ қурбони бўлди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 12 май куни соат 08:00 да ҳайдовчи 49 ёшли Б.Н., бошқарувида бўлган “Газ-53” русумли юк автомашинасини “Тўйтепа-Оққўрғон-Янгийўл” автомобиль йўли бўйлаб, Оққўрғон шаҳри томондан, Нурафшон шаҳри томонга бошқариб кетаётганида, ушбу йўлнинг 16 километрида, ўз йўналиши бўйича автомобиль йўлини ўнг четидан, ҳаракат оқимига қараб уч ғилдиракли мотоциклини етаклаб кетаётган фуқаро 31 ёшли Ш.И., ни автомашинанинг олди қисми билан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада фуқаро Ш.И., турли даражадаги тан жароҳатлари билан Оққўрғон туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech