Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбаҳорда 21 ёшли шахс ўзининг тенгдошини шиша бўлаги билан жароҳатлади

Навоий. 2020 йил 11 январь куни тахминан соат 00:30 ларда 21 ёшли Б.И. Навбаҳор тумани “Қизилтепа” маҳалласи Чинор кўчасида ўзаро жанжал вақтида, ерда ётган шиша синиғи билан 21 ёшли А.Р.нинг қорин соҳасига тан жароҳат етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, А.Р. "оғир" тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12.01.2020 йилда Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.И. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech