Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қоракўлда бангихона сақлаган шахс аниқланди

Бухоро. 2020 йилнинг 11 сентябрь куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 35 ёшли  Д.М., (аёл) гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун борган фуқаронинг гиёҳвандлик воситасини истеьмол қилиши учун ўзининг Қоракўл туманида жойлашган яшаш уйида, гиёҳвандлик воситалари ва махсус мосламалар билан таъминлаб, гиёҳвандлик воситасини истеьмол қилишга шароит яратиб бериб, бангихона сақлаш жиноятини содир қилган вақтда, тадбир иштирокчилари томонидан аниқланган.

Д.М.,нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик воситасини чекишда фойдаланилган бир дона елим идиш (баклашка), 1 дона сигарета қутиси, фалга қоғоз бўлаклари, ёнган гугурт чўплари қолдиқлари, сигарета қолдиқлари, 1 дона стакан, 1 дона 50 минг сўмлик купюрадаги пул ҳужжатлаштирилиб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, бир дона елим идишнинг (баклашка) ичида соф оғирлиги 0,24 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Д.М., 200 минг сўм пуллар эвазига фуқарога марихуана гиёҳвандлик воситасини сотганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадбирда олинган модданинг соф оғирлиги 2,39 грамм бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.М., (аёл) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми(Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки бангихона ташкил  этиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech