Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чирчиқда оғуфуруш суд олдида жавоб беради

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 06 июнь куни ИИБ ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳри ҳудудида “Қора дори-2020” профилактик тадбирлари жараёнида аниқланишича, 30 ёшли Д.Х. соат 16:00 да Чирчиқ шаҳар Межканальная кўчасида “А” исмли шахс билан учрашиб, ундан 500.000 сўм пулларни “гашиш” гиёхвандлик воситасини олиб келиб бериш эвазига олиб, шу куни соат 19:30 да Чирчиқ шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Макро” савдо мажмуаси ёнида бир дона полиэтилен пакетга ўралган 1,02 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Х., га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида Д.Х. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноятни содир этган шахс 10-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech