Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олмалиқда марихуана қовураётган фуқаролар ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 1 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У., “Заря” уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У., га тегишли дала-ҳовлида 675 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётганликлари аниқланган, бундан ташқари қозон олдидан 1 кг. 251 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.У. ва Х.А., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech