Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Узоқларни кўзлаган шоввознинг борар жойи бетон тўсиқ бўлди

Наманган вилояти. 2022 йил 11 апрель куни  соат 19:30 ларда Янгиқўрғон тумани Хуррият кўчасида яшовчи 28 ёшли Х.М. ўзига тегишли бўлган "Damas" русумли автомашинасида Уйчи тумани Янгичек маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида автомашинасининг эшикларини очиқ ҳолда, калитни ҳам ўзида қолдириб, савдо дўконига кириб кетган вақтида, автомашина салонида бўлган йўловчи Уйчи тумани А.Темур кўчасида яшовчи 31 ёшли А.А. автомашинани олиб қочиб, бошқарувни эплай олмай Уйчи тумани Оқтош маҳалласи ҳудудида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги натижасида тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахснинг ушбу жиноятга қўл уриши сабаблари аниқланмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech