Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Томорқасида «кўкнори» ва «каннабис» гиёхвандлик воситасини етиштираётган шахс аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 07 май куни соат 11:00 да Пискент туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тезкор тадбири давомида Пискент туман Мўминобод маҳалласида яшовчи 56 ёшли Ғ.М., нинг уйи кўздан кечирилганида, томорқасида 135 туп «кўкнори» ва 2 туп «каннабис» номли таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган ўсимликларини экиб, парваришлаб ўстириб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ғ.М., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech