Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Телевидение ва радио орқали танилишни истаган фуқаро фирибгарнинг тузоғига тушиб қолди

Сирдарё вилояти. 2023 йил 24 март куни Сирдарё тумани А.Темур кўчасида яшовчи 39 ёшли Х.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум бўлган шахс унинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини “Водий садоси” радиосида ишловчи “Музаффар Очилов” деб таништириб, унинг қўшиқларини радиода реклама қилиб бериш эвазига ундан икки маротаба 1.200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм ҳамда "ZO'R TV" каналига чиқариб бериш учун 400.000 сўм пулларини 9860 60 **** 3895 рақамли пластик картасига ташлаш йўли билан қўлга киритганлигидан сўнг ваъдасига кўра унинг қўшиқларини радиода реклама қилиб бермасдан алдаб кетганлигини ва уни сўраб суриштирган вақтида ўзини “Музаффар Очилов” деб таништирган шахс радио соҳасида ишламаслигини билганлигини маълум қилиб, ушбу шахсни аниқлашда ва пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, “Музаффар Очилов” деб ўзини таништирган шахс аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, Андижон вилоятида яшовчи 28 ёшли Ю.О. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Муаллиф: Тергов департаменти

катта терговчиси

А.Абдуллаев

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech