Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Шиша билан зарба

Сурхондарё вилояти. 2022 йил 22 февраль куни соат 22:00 ларда Бойсун туман тиббиёт бирлашмасидан туман ИИБ "102" рақамига тушган хабарга кўра, 26 ёшли Э.Д. олган тан жароҳатлари билан Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, Сариосиё туман “Шахриобод” маҳалласи ҳудудидан ўтиб кетаётган вақтида, номаълум шахс уни уриб тан жароҳати етказганлигини баён қилганлигини маълум қилишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, жорий йилнинг 22 февраль соат 22.00 ларда 32 ёшли Н.С. Сариосиё тумани Шаҳриобод маҳалласида бўла туриб, шу маҳалла ҳудудида маст ҳолатда бўлган таниши Э.Д.,ни учратиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош қисмига шиша идиш билан уриб жароҳат етказганлиги маълум бўлган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё вилояти филиали Сариосиё туман пунктининг дастлабки маълумотномасига кўра, Э.Д.га “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” турдаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech