Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Шерикчиликми ёки фирибгарнинг найрангими, буни энди тергов аниқлайди

Тошкент вилояти. Бўстонлиқ тумани, Хумсон кўчасида яшовчи 33 ёшли М.Н., Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг октябрь ойидан 2021 йил 26 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, таниши 29 ёшли С.Д., унга маиший техника воситалари савдоси билан шуғулланишини, ушбу турдаги фаолияти учун “пул айлантириш” ҳамда тушган фойдага шерик қилишни ваъда бериб, уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан, жами 17.700 АҚШ доллари ва 183 млн. сўм миқдоридаги пулларини олиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб, пулларни қайтармай келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича М.Н.,дан жами олинган пуллар С.Д. томонидан қай тарзда ва нималарга ишлатиб юборилганлиги аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, осон пул топиш илинжида, мисқоллаб йиққан пулларингизни кимга ва нима учун ўз қўлларингиз билан топшираётганлигингизга аҳамият беринг.

Ёдингизда тутинг фирибгарлар Сизни ишонтириш учун турли ҳийлаларни қўллашлари мумкин. Огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech