Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сартарошхона ниқоби остидаги "қиморхона"

Самарқанд вилояти. 2022 йил 19 февраль куни соат 17:20да Самарқанд вилояти ИИБ ХПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Пайариқ тумани “Мани” қишлоғида яшовчи 36 ёшли Т.О. маҳалласидаги бинони сартарошхона сифатида фаолият олиб бориш учун ижарага олиб, у ерда ноқонуний равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган “Лото” ўйинини ташкил қилиб, маҳалладошларига “лото” ўйини ўйнашига шарт-шароит яратиб, ҳар бир ютуқдан 4000 сўмдан ўзига “чўтал” жой пули олиб, ўйин ўтқазаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.О. томонидан ноқонуний ташкил этилган таваккалчиликка асосланган “Лото” қимор ўйинида жами 70.000 сўм пуллар ҳамда ўйин даврасида бўлган 3.000 сўм пуллар ва “Лото” уйини ўйнаш учун мўлжалланган 26 дона жетон(карта) ва 90 дона “Лото” тошлари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech