Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ичкиликбозлик ва жанжалнинг натижаси

Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 март куни соат 21:30да Миришкор тумани Янгиариқ маҳалласида 22 ёшли Х.Ж. ва 36 ёшли Э.С. маст холатда бўла туриб, ўзаро жанжаллашишлари оқибатида Х.Ж. мушт билан Э.С.нинг юзига урган ва Э.С. боши билан ерга йиқилиб, тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳатлари етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Х.Ж. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech