Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Кўчада пулини алмаштираман” деб талончиларга дуч келди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 27 февраль куни соат 19:30 ларда номаълум шахслар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган “Mustang” АЁҚШ олдида 24 ёшли Аҳад М.,га 3 000 АҚШ долларини Хитой пул бирлиги “юань”га алмаштириб беришга келишиб, улардан бири 3 000 АҚШ долларини санаб олаётган вақтида ёнидаги шериги Аҳад М.,нинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, ушбу пулларни қўлга киритиб ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида, ушбу жиноятни 21 ёшли Абдулбоқий А., “Лазиз” ва “Шаҳбоз” исмли шахслар содир қилганликлари аниқланиб,  Абдулбоқий А., жами 800 АҚШ доллар пул маблағлари билан ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Абдулбоқий А., “Лазиз” ва “Шаҳбоз” исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда “Лазиз” ва “Шаҳбоз” исмли шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. 

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech