Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Яна бир оғуфурушнинг ҳаракатига чек қўйилди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 06 май куни соат 11:30 да “Қора дори-2020” тадбири ўтказиш давомида ИИБ ходимлари томонидан Оққўрғон тумани “Бирлик” МФЙ да яшовчи 55 ёшли Б.Қ., нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонасининг дераза токчасида ва ҳовлисида жами 279 туп гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланиб келинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Б.Қ.,нинг уйидан олинган ўсимликлардан 254 тупи “кўкнор”, 12 тупи “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари эканлиги, қолган 13 туп ўсимликлар эса ҳали кичкина бўлганлиги сабабли, уларнинг таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Қ., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Б.Қ., гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, гиёҳвандлик аср вабоси, бунинг оқибати нафақат ўзингизга балки оила аъзоларингиз ҳамда жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам салбий таъсир қилишини унутманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech