Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўч олишнинг оқибати

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 22 апрель куни Ғишт-кўприк божхона пости яқинида 25 ёшли А.Умиджон ва 30 ёшли П.Искандарлар ўртасида Қозоғистон Республикасига кириб чиқувчи фуқаролар учун ПСМ тестидан ўтказишга навбат талашишлари натижасида жанжал келиб чиққан ҳамда ушбу жанжалдан ғазабланган П.Искандар 24 ёшли У.Мадияр, Ю.Мирсодиқ ва бошқалар билан шу куни соат 18:40ларда А.Умиджонни Чимкент йўли кўчасида жойлашган 29-сонли МТМ олдига чақириб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шериклари билан бир гуруҳ бўлиб А.Умиджон, Х.Сардорларни уриб-дўппослаб, уларнинг безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган ўзга фуқароларга фаол қаршилик кўрсатганлар. Натижада 24 апрель куни соат 14:30 ларда Х.Сардор ўзининг қариндошлари билан бир гуруҳ бўлиб, 22 апрель кунидаги жанжал учун Ю.Мирсодиқдан қасд олиш мақсадида, уни Гулистон ҳудуди Ғишт-кўприк маҳалласи ҳудудида танасининг турли қисмларига “бита” таёғи билан жароҳат етказиб, уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган фуқароларга фаол қаршилик кўрсатганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech