Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Арнасойда дизель ёқулғисини ўғирлиги бўйича батафсил маълумот

Жиззах. 2020 йилнинг 19 май куни Арнасой туман ИИБ га 39 ёшли Х.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 18 май кунидан 19 май кунига ўтар кечаси номаълум шахслар, Арнасой тумани Бўстон ҚФЙ худудида жойлшаган “Турон” фермер хўжалигига тегишли дала шийпонида  турган ёқилиғи сақлаш бочкасида мавжуд бўлган умумий қиймати 28.951.160 сўмлик жами 5.000 литр дизель ёқилғисини ўғирлаб кетганлигини маьлум қилган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда фермер хўжалиги дала майдонидаги шийпонда хақиқатдан жойлашган 10 тонна сиғимли бочка мавжудлиги, бочканинг таг қисмида металадан ясалган ғилофининг қулфи очиқ холатдалиги, бочканинг орқа томонида икки дона хажми 20 литрли ёқилғи солиш учун мўлжалланган елим  идишлар, улар ёнида 20 метр узунликдаги капрон қувур, 40 см. ли, 2 дона резина шланглар аниқланиб ашёвий далиллар тариқасида хужжатлаштириб олинди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 40 ёшли О.М., 29 ёшли О.И., 43 ёшли   О.Қ. ва 28 ёшли И.Т., лар ўзаро тил бириктириб, такси хайдовчиси О.Қ., нинг бошқарувидаги “Nexia” русмли автомашинада И.Т. ва О.И., лар билан биргаликта, О.М. эса бошқарувида бўлган “ГАЗ-53” русмли юк машинасига дизель ёқилғисини ўғирлаб кетиш учун лозим бўладиган 20 литр хажмли 170 дона елим идишлар ва 20 метрли капрон қувур ортиб шериклари билан изма-из Турон фермер хўжалиги дала майдонига бориб, атрофни кузатиб хеч ким йўқлигига ишонч хосил қилганидан кейин соат тахминан 22:00дан 01:00 га қадар бочкадаги дизель ёқилғисини ўзлари билан олиб келган елим идишларига тўлдириб ўғирлаб олиб кетганлар.

Холат юзасидан Арнсой ИИВ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республкаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech