Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида қалбаки пуллар аниқланди.

Оҳангарон. 2020 йил 13 январь куни “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Оҳангарон тумани ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи фуқаро 33 ёшли У.М.нинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинаси тўхтатиб текширилган вақтда, йўловчи 22 ёшли И.С.нинг ёнидан 1 (бир) дона 100 АҚШ доллари ва 2 (икки) дона 50 АҚШ доллари купюрасидаги ҳамда 23 ёшли Т.Х.нинг ёнидан 21 (йигирма бир) дона 50 АҚШ доллари ва 2 (икки) дона 100 АҚШ доллари купюрасидаги пуллари борлиги аниқланиб, умумий 1.450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар шубҳа туғдирганлиги сабабли текшириб кўришлик учун ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-техник экспертиза хулосасида, И.С. ва Т.Х.лардан олинган 1.450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар қалбаки эканлиги ва АҚШда ишлаб чиқарилган номинал пул купюрасига мос келмаслиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда У.М. ва Т.Х.лар процессуал тартибда ушланганлар.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech