Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Танишини тайёқ билан уриб унга оғир тан жароҳати етказди

Тошкент вилояти. 2020 йил 30 май куни соат 18:00 да 30 ёшли Ж.Б., Олмалиқ шаҳар Поклонская кўчасида жойлашган уйлар олдида, таниши  32 ёшли С.Д., билан ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан, жанжал оқибатида Ж.Б., таёқ билан С.Д., ни бош қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда С.Д., олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига мурожат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech