Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сариосиё туманидаги жанжал ҳолатлари акс этган видеолавҳа юзасидан

Сурхондарё. 2020 йилнинг 21 июнь куни соат 17:30 да Сариосиё тумани “Лутфикор” маҳалласидан ўтувчи Сариосиё-Узун йўналишидаги автомобиль йўлида 31 ёшли М.Я., ўзининг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда 21 ёшли Р.М., нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина билан ўзаро бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро тортишиб қолиб, ушбу ҳудудга яқин бўлган М.Я., нинг амакиси 55 ёшли О.Я., нинг яшаш уйи ёнига тўхтаб, автомашинадан Р.М. ва унинг укаси 18 ёшли У.М., лар тушиб фуқаро М.Я. ва унинг амакиси О.Я., лар билан ўзаро тортишиб жанжаллашиб бир-бирларига қасддан тан жароҳати етказишган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 да фуқаро Р.М., укаси У.М., отаси 41 ёшли О.Х. ва амакиси 32 ёшли Х.О., лар, фуқаро О.Я., нинг яшаш уйига бориб, О.Я., нинг қариндоши бўлган 31 ёшли О.Н., нинг танасининг дуч келган жойларига қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, соат 20:20 да М.Я. ва унинг жанжалдан хабар топган 5 нафар қариндошлари биргаликда О.Х., га тегишли бўлган кичик корхонаси биноси олдига бориб, О.Х. ва унинг ўғиллари Р.М., У.М., ларни қўл ва оёқлари билан баданларининг турли соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech