Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ушланди.

Андижон вилояти. 2020 йилнинг 02 март куни тахминан 11:00ларда Андижон вилояти ИИБ ва ДХХ бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Мархамат туманида  41 ёшли О.Т., нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси тўхтатиб текширилганида, салонида 99,77 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Текширув жараёнида О.Т. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши 34 ёшли С.К.дан олганлиги ва ушбу гиёҳвандлик воситасини 1.000 АҚШ долларига сотиб олиши лозим бўлган 51 ёшли К.А.нинг буюртмасига асосан олиб кетаётганлигини маълум бўлган.

Олинган маълумотга асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, А.К. 1.000 АҚШ доллари эвазига О.Т.дан ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.  Бундан ташқари  С.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, жами 182,92 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Шу тариқада тадбир жараёнида жами 282,69 грамм гиёҳвандлик воситаси ва 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мархамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддас 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари ўтказиш) билан, О.Т. ва К.А.ларга нисбатан ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари ўтказишга суиқасд қилиш) айблов эълон қилинган. Дастлабки тергов давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech