Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дўконга ўғирликка тушиб, жавобгарликдан яшириниб юрган шахс ушланди.

Андижон. 2019 йил 01 декабрь куни тахминан соат 02:00 ларда номаълум шахс Андижон шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, ундан фуқаро 27 ёшли Д.А.га тегишли умумий баҳоси 2.060 АҚШ долларлик турли хилдаги парфюмерия маҳсулотлари ҳамда 17.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 01 декабрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 20 ёшли Б.М., содир этганлиги аникланган ва ундан парфюмерия маҳсулотлари, талон-тарож қилинган пулларнинг бир қисми тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

2019 йил 09 декабрь куни Б.М.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech