Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган аёл, яна суд олдида жавоб беради

Андижон вилояти. 2021 йил июль ойда муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган 47 ёшли Х.О. (аёл) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Андижон шаҳар Қўшариқ даҳасида яшовчи 42 ёшли А.И.,ни (аёл) ишончига кириб, уни алдаб, Асака шаҳрида жойлашган “GM” Ўзбекистон автомобиль заводидан чиқаётган “NEXIA-3” автомашинасидан олиб беришини айтиб, ундан жами 18.600.000 сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech