Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Биноларни сотувчи фирибгар аниқланди.

Хоразм. Фуқаро 44 ёшли Г.Р., 2017 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида 50 ёшли О.Р.нинг ишончига кириб, унга Урганч тумани жойлашган ўзига тегишли бўлган 700 кв.м. майдонли нотурар бинони сотишини айтиб, О.Р.ни алдаб, ундан жами 59.400.000 сўм ва 3.700 АҚШ доллар пулларини олиб, О.Р.га 700 кв.м. нотурар бинони бермасдан, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари Г.Р., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро 44 ёшли Б.Т.га ҳар бири 288 кв.м.ли иккита биноларни жами 11.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан жами 24.400.000 сўм ва 2.200 АҚШ доллар пулларини олиб, Б.Т.га нотурар бинони бермасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, қасддан фирибгарлик жиноятларини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О.Р. ва бошқаларнинг аризасига кўра Урганч туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни фуқаро Г.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech