Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолда бўлган шахслар ўзига йўл бермагани учун ҳайдовчини йўлини тўсиб сўнг уни тунади

Наманган. 2020 йилнинг 25 сентябрь куни соат 01:00 да 30 ёшли А.Х., “Nexia-3” русумли автомашинасини бошқариб, Янгиқўрғон туманидан Косонсой тумани томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида “Лада-Самара” русумли автомашинада бўлган 4 нафар номаълум шахслар, уни йўлини кесиб тўхтатиб, юз қисмига қўли билан уриб, автомашинасида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Red Mi-5” русумли уяли телефон аппарати ва 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини олиб, ҳодиса жойидан яширинган

Ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 28 ёшли М.С., 26 ёшли Ж.У., 28 ёшли Д.Ж. ва 30 ёшли М.А.,лар содир этганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида, М.А., дан “Red Mi-5” русумли уяли телефон аппарати, М.С., дан 150.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноятни содир этган барча шахслар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech