Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Темир панжаралар” учун содир этилган ўғирлик фош этилди

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 12 февраль куни номаълум шахслар жорий йилнинг 26 январь куни Термиз тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган 49 ёшли Байрамали М., га тегишли “Халқобод очиқ дала” бўлимининг атрофини ўраш учун ўрнатилган жами нархи 25.915.000 сўмлик 73 дона темир панжаралар яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 30 ёшли Ойбек Ж., 28 ёшли Сирож Б., 39 ёшли Илҳом Р.,29 ёшли Ортиқ Х., ва 24 ёшли Нурали Х.,лар содир этганликлари аниқланиб,  улардан 70 дона темир панжаралар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ойбек Ж., Сирож Б., Илҳом Р., Ортиқ Х., ва Нурали Х.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech