Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ярим квадрат метр

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 17 май куни соат 13:30 ларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори” тадбири давомида, Шаҳрисабз шаҳар Чилонзор маҳалласида яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.Тошпўлатнинг хонадонининг томорқа қисми кўздан кечирилганда, эски ошхонасининг ёнида 50х50см бўлган кўздан пана жойда ўткир ҳидли яшил рангли ўсимликларни парваришлаб ўстираётганлиги аниқланган ва Қ.Тошпўлат ўзининг ихтиёри билан 3 ўрамда бўлган ўткир ҳидли ўсимликларни ИИБ ходимларига топшириб, ушбу ўсимликлар “НАША” эканлигини, ўзи чекиш йўли билан истеъмол қилишини маълум қилган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида асосан фуқаро Қ.Тошпўлатнинг хонадонига экилган соф оғирлиги 0,73 граммга тенг “каннабис” ва соф оғирлиги жами 6,43 граммли 3 ўрамдаги ўсимлик эса “марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддаси 2-қисми “Б” банди (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech