Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хусусий корхонада содир этилган ўғирлик фош бўлди

Наманган вилояти. 2022 йил 15 май куни Тўрақўрғон туман Наманган йўли кўчасида жойлашган кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш хусусий корхонасининг иш бошқарувчиси, 38 ёшли А.В. шаҳар ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 13 май куни соат 20:20 ларда номаълум шахслар ушбу корхонанинг орқа дарвозаси деворидан ошиб ўтиб, омборхонанинг эшик қулфини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда киришиб, у ерда бўлган 4300 дона нархи 100.000.000 сўмлик болалар кийим-кечакларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, мазкур жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи муқаддам ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланган 40 ёшли К.М., 26 ёшли Ж.Я. ҳамда 35 ёшли Қ.З.лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давомида қонунбузарлардан ўғирланган мол-мулкларни тақдири сўралганда, уларни Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи Қ.К.га олиб бориб 16 млн. сўм пулга сотиб юборганликларини маълум қилишиб, Қ.К.дан мазкур кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech