Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бўстонлиқда безорилик: пичоқ ва бейзболл битаси жиноят қуроли

Тошкент вилояти. 2020 йил 09 июнь куни соат 15:30 да 28 ёшли Ф.Т., таниши 24 ёшли Ғ.Н., билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 24 ёшли Х.Э., ни жамоат жойи ҳисобланувчи Бўстонлиқ тумани, Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган «Алаш ота» номли тўйхона ёнига чақириб, уни уятли сўзлар билан сўкиб-ҳақоратлаб, ёнидаги кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган пичоқни қурол сифатида намойиш қилиб, қўрқитиб, Ғ.Н. мазкур пичоқ билан Х.Э., га тан жароҳати етказган. Ўз навбатида шу вақтда Ф.Т., ўзининг жиноий ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаган ҳолда, металлдан ишланган бейзболл битаси билан 24 ёшли Х.Э.,нинг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинани орқа чап томон ёритгич чироғини уриб синдириб, безорилик жиноятини содир этган.

Натижада Х.Э., олган тан жароҳатлари билан Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ф.Т., дан бир дона металлдан ишланган бейзболл битаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Х.Э., га “енгил” тан жароҳатлари етказилганлиги кўрсатилган.

  Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Н., га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилган безорилик) билан, Ф.Т., га эса ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «а» банди  (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган безорилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech