Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эшик очиқ, калит ўт олдириш жойида экан: "эгасига керак бўлмаса, менга керак" деб ўйлаб хато қилди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 07 январь куни тахминан соат 11:30 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасининг “Тошкент савдо маркази” бозорига туташган қисмида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган, 35 ёшли Асрор К.,га тегишли бўлган оқ рангли “NEXIA 2” русумли автомашинасининг эшиги қулфланмасдан очиқ ҳолда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автоуловни бошқариб, номаълум томонга олиб қочиб кетган.                   

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида оқ рангли “NEXIA 2” русумли автомашина Тошкент вилояти Бекобод тумани  ҳудудидан техник соз ҳолатда топилган ва ушбу жиноятни 36 ёшли Шерзод Х. содир этганлиги аниқланган.   

 Дастлабки тергов жараёнида Шерзод Х., процессуал тартибда ушланиб унга нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

 Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарк бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech