Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганда ЙТҲ, қурбонлар бор

Наманган. 2020 йилнинг 03 сентябрь куни соат 10:00 да ҳайдовчи 39 ёшли Б.У., бошқарувида бўлган “BMW” русумли автомашинасида Чуст тумани Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб Варзик йўналишининг 1-километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи яъни 33 ёшли М.У. ва унинг қизи вояга етмаган 3 ёшли Р.У.,лар ҳодиса жойида вафот этган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech