Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Юк машинаси иштирокида ЙТҲ, вафот этганлар бор.

Сурхондарё. 2020 йил 15 апрель куни соат 22:30 да 4-Р 102 автомобиль йўлининг Ангор тумани “Илғор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 16 км.да, 22 ёшли Ж.Т., ўзининг бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли автомашинасини Жарқўрғон-Ангор йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, ўзига қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.А., бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси Ж.А., тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech