Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олдиндан давом этиб келган келишмовчилик 2 автомашина ёқиб юборилишига сабаб бўлди

Бухоро. 2020 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси 22 ёшли И.Ж., ўзининг 21 ёшли таниши З.Ж., билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ғиждувон тумани “Бўлакиён” маҳалласида яшовчи 61 ёшли Ғ.Т., билан олдиндан кир ювиш кукуни савдоси масаласида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли Ғ.Т.,га тегишли бўлган унинг яшаш ҳовлиси олдида турган “Captiva” ва “Ford Tranzit” русумли автомашиналари устига бензин сепиб ўт қўйиб юбориб, унга кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинганлар.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.И. ва Ж.З.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech