Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Даҳанаки жанг” оғир оқибатга олиб келди

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 03 май куни соат 16:00ларда 32 ёшли М.Қобил Давлатобод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи таниши Т.Шуҳратнинг уйига келган вақтида, у ерда бўлган 31 ёшли Н.Ислом билан оғзаки тортишиб қолиб, жанжал вақтида унинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб жароҳат етказган. Натижада Н.Ислом “гемоперитонеум пост геморрагик шок-1-2 даражаси” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қобилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech