Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чопқи ёрдамида эгаллаб олинган “Spark”

Наманган вилояти. Жорий йилнинг 20 март куни соат 15:45 ларда 34 ёшли Ю.Ё. маст ҳолда Наманган туманида жойлашган “Сарбон” номли ошхонанинг автомашиналар тураргоҳда 28 ёшли таниши Ю.Х.,ни “Spark” русумли автомашинасини кўриб қолиб, автомашинани олиб қочмоқчи бўлганида, унда йўловчи сифатида ўтирган 31 ёшли Т.Ж.ни кўриб қолиб, унга автомашинадан тушишни талаб қилиб, автомашинани олиб кетишини айтганида Т.Ж. унинг жиноий ҳаракатларини олдини олишга ҳаракат қилган вақтида Ю.Ё. қўлида бўлган чопқини намойиш қилиб, уни ўлдириш билан қўрқитиб, автомашинани босқинчилик йўли билан олиб қочганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Ю.Ё. автомашинани Наманган тумани Хонобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ундан “Spark” русумли автомашина ҳамда автомашина салонида бўлган 1 дона чопқи ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ю.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўнга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганида, тергов давомида қонунбузар билан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, Ю.Ё. билан жабрланувчининг ўртасида аввалдан келишмовчилик бўлганлиги, у танишининг автомашинасини олиб қочиб, шу тарзда уни ялинтириб, кечирим сўрашга мажбур қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech