Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёлнинг шаъни сақлаб қолинди, уни шарманда қилмоқчи бўлган товламачи жиноят устида ушланди

Сурхондарё вилояти. 2021 йилнинг 04 февраль куни соат 15:00 да  40 ёшли Нодира Б., нинг аризасига асосан ИИБ ходимлари томонидан Денов туманидаги МФЙ.,лардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 31 ёшли Бахром У., Нодира Б.,нинг видео тасвирини интернетдаги ижтимоий тармоқларига тарқатмаслиги ва унинг Россия Федерациясида ишлаб юрган турмуш ўртоғига «Telegram»  мессенджери орқали юбормаслиги ҳамда ўзига тегишли уяли телефон аппаратидан ўчириб юбориши эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилиб, товламачилик йўли билан Нодира Б.,дан 5.200.000 сўм пулларни  олаётган вақтида ушланиб,  ушбу пуллар Бахром У.,дан  ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Баҳром У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech