Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Босқинчилик жиноятига қўл урган йигитча эндиликда қонун олдида жавоб беради

Тошкент шаҳар. 2022 йил 20 апрель куни соат 23:40да номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани “Содиқ Азимов” кўчасида жойлашган автобекат орқасида кетаётган 22 ёшли Ш.Э.ни тўхтатиб, қўлида бўлган номаълум буюм билан уни қўрқитиб, унга тегишли бўлган қора рангли барсеткасини, 950.000 сўм пулларини ва 300.000 сўмлик қулоқчинларини босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган Қашқадарё вилоятида яшовчи 35 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли қора рангли барсетка, 950.000 сўм пул ҳамда қулоқчинлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech