Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Bitsimplex” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Bitsimplex” МЧЖ мансабдор шахслари нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланди.

Айрим оммавий ахборот воситалари орқали “Bitsimplex” МЧЖ томонидан жабр кўрган Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар эътиборсиз колгани хақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумот учун: Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича Б.Ғ. 04.01.2019 йилда трейдинг, криптовалюта майнинги, крипто биржалар фаолияти, IT технологиялар доирасидаги юқори даромадли ва бошқа инновацион лойиҳаларга хусусан “Blockchain” технологиялари доирасида криптоактивларга ҳисса қўшиш орқали даромад олиш мақсадида “Bitsimplex” МЧЖни таъсис этиб, вилоятларда жамиятни офисларини ташкил қилиб, ушбу офисларга С.Э., Л.С., Р.Р. ва Ч.К., ларни норасмий раҳбар этиб тайинлаб, улар орқали инвестиция киритиш учун фуқароларга майнинг фаолияти билан шуғулланиб, криптоактивларга ҳисса қўшиш орқали даромад олишларини ваъда этган ҳолда фуқаролар билан йиллик 48-55% устама ҳақи тўлаш шарти асосида 205 нафар фуқаролардан (Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор) шартнома асосида умумий ҳисобда 13,0 млрд. сўм пул маблағларини қўлга киритганлар.

Тергов давомида Б.Г. ва унинг шериклари С.Э., Л.С., Р.Р. ва Ч.К., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан эҳтиёт чораси танланган.

Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қопланишини таъминлаш учун 23,0 млрд. сўмлик пул маблағлар ва мол-мулк хатланган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси тузилган ва тегишли судлов органига юбориш масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.

Ҳозирда “Bitsimplex” МЧЖнинг ноқонуний фаолиятидан жабр кўриб, тергов органига мурожаат қилмаган фуқароларимизни Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари кераклигини сўраб қоламиз.

Маълумот учун телефонлар: 71-231-30-97; 71-231-46-26; ёки 102

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech