Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Агар калит ўт олдириш жойида қолдирилмаганида, автомашина олиб қочилмасмиди?!

Тошкент вилояти. 2021 йил 07 февраль куни соат 01:30 ларда номаълум шахс Олмалиқ шаҳар Ғ.Ғулом маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг олд тарафида турган 23 ёшли Оятуллоҳ М., га тегишли “Nexia 1” русумли автомашинанинг калити ўт олдириш жойида қолдирилганлигидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, “серебристый хамелеон” рангли “Nexia 1” русумли автомашина Тошкент вилояти Пискент тумани “Кўл-ота” МФЙ ҳудудидан техник соз ҳолатда топилган ва ушбу жиноятни вояга етмаган 14 ёшли Самир Т., ва 15 ёшли Достон Х., лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Самир Т., ва Достон Х.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисми “Б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech