Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

291 туп “каннабис” парваришлаётган фуқаро аниқланди

Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 03 май куни Зарбдор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2021” профилактик тадбирида Зарбдор тумани Нуробод маҳалласида яшовчи 66 ёшли Н.Ҳайдарнинг яшаш хонадонининг томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасининг 32 м2 майдонида жами 291 туп “каннабис” ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ҳайдарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди (Тақиқланган экинларни етиштириш, илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник С.С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech