Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти ходимлари Белорусия Тергов қўмитасининг фаолияти билан яқиндан танишишди

Жорий йилнинг 18 декабрь кунидан 22 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ходимларидан иборат делегация аъзолари Белорусия Республикасига ташриф буюриб, Тергов қўмитаси ва унинг қўйи бўлинмалари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Тергов департаменти вакилларининг қўмитага ташрифи чоғида, терговчиларнинг ваколати, ходимларга яратиб берилган шарт-шароитлар, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни янги турлари ва уларни фош этиш ва тергов қилиш механизмлари билан яқиндан танишиб, Тергов қўмитасининг Рақамли ривожланиш бош бошқармаси ва қўмитанинг Минск шаҳридаги бошқармаси фаолиятини ўрганишди.

Белорусия марказий тергов органининг фаолиятини ўрганишдан асосий мақсад, қўмитанинг жиноятларга қарши курашиш фаолияти, тизимнинг рақамлаштириш тажрибаси, дастурий таъминотлари ҳамда янги турдаги жиноятларни тергов қилишнинг замонавий тактика ва методикаларни ўрганиш ва миллий тергов амалиётига жорий этишдир.

Ташриф жараёнида, ўзбек делегацияси Тергов қўмитаси раиси адлия генерал-майори Д.Гора билан учрашиб, томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва истиқболли режалар бўйича суҳбатлашиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашишдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech