Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Биласизми !?

Дунёнинг айрим бурчакларида каптар боқиш ва картошка сақлаш, пушти шим кийиш ва сақич чайнаш, қорли одам ясаш ва комикслар ўқишга оид тақиқлар мавжуд. Турли мамлакатларнинг ғайриодатий ва қизиқарли қонунлари бизнинг рукнимизда.

Мисол учун Италия дунё мамлакатлари орасида кулгили тақиқлари бўйича етакчи ҳисобланади. Улардан энг машҳурларидан бири - Aвлиё Марк майдонида каптарларни боқиш тақиқланади. Сабаби оддий: қушлар ёдгорликларни бузишади ва касаллик тарқатади деб ҳисобланади. Жарима қарийб 600 доллар. Венеция ва Флоренцияда ҳам каптарларни нон ушоғи билан боқиш тақиқланади, маҳаллий ҳокимият тарихий жабҳаларни қадрлайди.

Қизиғи шундаки, Италиянинг бошқа шаҳарларида ҳам қонун ижод қилиш жараёни авжида. Эраклида қумли қасрлар қуриш мумкин эмас, гўёки бу қирғоқ бўйлаб юрганларга халақит берар экан. Венеция пляжларида чиғаноқларни йиғиш тақиқланади (жарима - 25 дан 250 еврогача). Каприда ёғоч пойабзал кийишга рухсат берилмайди, чунки улар баланд овоз чиқарар экан. Эболида эса машинада бўса олаётганингизни кўриб қолишса, 500 евро жарима тўлашингиз керак.

(Aммо, бу бемаънилик Дубай ва Индонезияда бўса олишни солиштирганда ҳеч нарса эмас, сабаби у ерда сиз нафақат жарима, балки ўзингизнинг эркинлигингизни ҳам тўлашингиз мумкин).

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech