Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жорий йилнинг 30 июндан 2 июль кунлари Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари томонидан сайёр қабул ўтказилди  

Жорий йилнинг 30 июнь - 2 июль кунлари Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех туманлари ва Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Р.Шерматов ва бошқа масъул ходимлар томонидан 112 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилиб, 45 та мурожаат қабул қилинди.

Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, ИИОларига ишга тиклаш ёки ўқишга қабул қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.

Қабул жараёнида муаммоларнинг 20 таси жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 25 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Ўтказилган қабул натижаларига кўра, бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ амалга оширилган ишлар рақамларда таҳлил қилинганда:

- 4 та жиноят иши назорат тартибида ўрганилиб, Ёзма кўрсатма асосида қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ижрога қаратилди;

3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга тантанали равишда биометрик паспортлар топширилди;

- 10 нафар янги биометрик паспорт расмийлаштириб беришни сўраган фуқароларга биометрик паспортлар топширилди;

- 2 нафар фуқароларни ички ишлар органларига хизматга кириш учун ҳужжатлари қабул қилинди;

- 2 нафар ички ишлар органларига номзод сифатида ҳужжат топширган фуқаролар Навоий вилояти ИИБнинг 02.07.2020 йилдаги шахсий таркиб бўйича 53-сонли буйруқлари билан ИИОлари сафига ишга қабул қилинди;

- 1 нафар фуқарога ногиронлик араваси берилиб, моддий томонлама ёрдам кўрсатилди;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech