Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Сурхондарё вилоятида тергов ходимлари билан учрашиб, муаммоларини ўрганиб, тергов сифатини ошириш бўйича тегишли чоралар белгиламоқда

Вазир ўринбосари Р.Ашропов Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 27 январь куни Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича намунали амалиётни яратиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида бўлиб, терговчи ва суриштирувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганмоқда.

Хусусан, вилоятнинг ҳар бир шаҳар-туманида хизмат олиб бораётган терговчилар билан суҳбатлашиб, юритувидаги жиноят ишлари ва терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш аҳволини ўрганмоқда ҳамда соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалаларни муҳокама қилиб, тергов сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ИИОларида навбатчилик қисмлари фаолияти, “Е-материал” ахборот тизимида қайд этилган жиноятга оид хабарларни қонуний ҳал этилиши ҳамда “Сўровхона”ларда суҳбат ўтказиш амалиётини тўғри йўлга қўйилганлиги ўрганилиб, соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, тергов сифатини янада яхшилаш, процессуал муддатларга риоя этиш, терговга қадар текширув ҳужжатлари юзасидан қонуний қарор қабул қилиш, жиноят процесси иштирокчиларининг барча важларини тергов йўли билан ҳар томонлама текшириш, ўз вақтида хабарномалар юбориш, далилларни ўз вақтида олиниши, расмийлаштирилишида процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг дастлабки тергов даврида ундирилишига қаратилган барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш, терговчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Ўрганишлар давом этмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech