Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби билан Термиз шаҳрида жойлашган “Тарих ва маданият музейи” га саёҳат

Жорий йилнинг 26 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби билан Термиз шаҳрида жойлашган “Тарих ва маданият музейи” га саёҳат ташкил қилиниб, ходимларга маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шароит яратилди.

Саёҳат давомида ходимлар музейдаги ўтмиш ва бугунги кунга оид ноёб экспонатлар, инсон қўли билан яратилган қадимий ашёлар, тарихдан сўз юритадиган турли хил фотосуратлар ва буюмлар билан танишди.

Музей маъмурияти томонидан ходимларга музейдаги тарихий ва маданий экспонатлар тўғрисида тушунча берилиб, уларнинг яратилиши ҳамда музейга келтириши тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Ходимларга музейнинг биринчи қаватида милоддан аввалги даврга, иккинчи қаватида ўрта асрларга ва учинчи қаватида ҳозирги даврга оид тарихий ва маданий экспонатлар ҳақида тушунча берилди.

Ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун режа асосида шароитлар яратилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech