Тергов департаменти раҳбариятининг навбатдаги қабули ташкиллаштирилди
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 6 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.
Ушбу қабул давомида жами 107 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 66 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, 8 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, 19 таси кадрлар йўналиши ҳамда 14 таси бошқа масалаларни ташкил этди.
Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 20 таси (30 фоиз) қабул вақтининг ўзида ҳал этилди, 18 таси (28 фоиз) юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 28 таси (42 фоиз) эса қўшимча комплекс ўрганишлар талаб этганлиги сабабли масъул ва раҳбар ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Тергов департаменти